Open access
Сереброваскуляр касалликларда буйрак морфометрик кўрсаткичларининг ёшга боғлиқ динамикаси
Abstract
Буйракнинг ёшга боғлиқ структур қайта қурилиши нефронлар сонининг камайиши, гломерулосклероз, найчалар атрофияси, интерстициал фиброз ва микросиркулятор ўзаннинг сийраклашиши билан кечади [1; 2; 3; 4]. Сereброваскуляр касалликлар фонида юзага келувчи тизимли гемодинамик бузилишлар ушбу жараёнларни тезлаштириши мумкин. Морфологик ўзгаришларни фақат сифат жиҳатидан эмас, балки морфометрик кўрсаткичлар асосида баҳолаш патологик жараён оғирлигини объектив аниқлаш имконини беради.