ЭРТА ЁШДАГИ БОЛАЛАРДА КАРДИОХИРУРГИЯ БИЛАН БОҒЛИҚ ЎТКИР БУЙРАК ШИКАСТЛАНИШИНИ ЭРТА ТАШХИСЛАШДА u-NGAL, ЦИСТАТИН C ВА МИКРОАЛЬБУМИНУРИЯНИНГ АҲАМИЯТИ
Abstract
Долзарблиги. Ўткир буйрак шикастланишини (ЎБШ) ташхислашда кенг қўлланиладиган KDIGO мезонлари зардоб креатинини ва диурез динамикасига асосланади. Бироқ ушбу кўрсаткичлар асосан аллақачон юзага келган шикастланишнинг функционал оқибатларини акс эттиради. Эрта ёшдаги болаларда креатинин концентрацияси мушак массасининг камлиги ва сунъий қон айланиши (СҚА) даврида гемодилюция туфайли кечикиб ошади, бу эса нефрон шикастланишининг субклиник даврини ўтказиб юборишга олиб келади. Шу сабабли тубуляр ва гломеруляр шикастланишни эрта акс эттирувчи биомаркерларни клиник амалиётга жорий этиш долзарб ҳисобланади [1–4].